Футбол бўйича Франция Кубогининг финал учрашувида ПСЖ «Ренн» жамоасига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 13-дақиқасида парижликлар аъзоси Дани Алвес ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқага келиб бразилиялик ҳужумчи Неймар Анҳел Ди Мария узатмасини голга айлантирди (2:0). 40-дақиқада меҳмон жамоа аъзоси Преснел Кимпембе автогол муаллифига айланди (2:1). Ўйиннинг 66-дақиқасида эса «Ренн» ҳимоячиси Мексер ҳисобни тенглаштирди (2:2).
Учрашувнинг асосий вақти ҳамда қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмади. Таъкидлаш жоиз, 118-дақиқада Париж клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.
Пенальтилар сериясида «Ренн» клуби парижликларни мағлуб этди (6:5) ва мамлакат кубогини қўлга киритди.
Франция Кубоги
Финал баҳси
27 апрель, шанба
«Ренн»—ПСЖ 2:2 (пенальтилар серияси — 6:5)
Голлар: 0:1 — 13 Дани Алвес, 0:2 — 21 Неймар, 1:2 — 40, автогол, Кимпембе, 2:2 — 66 Мексер«Ренн»: Коубек, Да Силва, Бенсебайни, Траоре, Мексер, Бен-Арфа, Андре, Буриго (Леа Силики, 105), Гренье, Сарр, Нянг
ПСЖ: Ареоля, Кимпембе, Маркинёс, Бернат, Дани Алвес, Дракслер (Кавани, 90), Верратти, Ди Мария (Паредес, 75), Дагба (Диаби, 105; Нкунку, 120), Неймар, Мбаппе
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5
Огоҳлантиришлар: Гренье (24), Верратти (29), Неймар (44), Ди Мария (55), Мешер (68), Буриго (71), Паредес (95), Андре (97), Нянг (107), Бенсебайни (112), Леа Силики (118)
Четлатиш: Мбаппе (118)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)