Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи терма жамоа ҳисобига навбатдаги медалларни ёздириб қўйди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
-109 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Акбар Жўраев даст ва силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича 3 та кумуш медалга эга чиқди. Қайд этиш жоиз, Акбар Жўраев ҳам даст кўтариш, ҳам силтаб кўтариш, шу билан бирга, икки кураш бўйича ҳам ёшлар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Оғир атлетика бўйича Осиё Чемпионати. Хитой
Эркаклар, -109 кг:
- Чже Ян (Хитой) – 417 кг (192 кг + 225 кг)
- Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 410 кг (185 кг + 225 кг)
- Али Ҳошимий (Эрон) – 406 кг (180 кг + 25 кг)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)