Навоийда иш бошлаган «Нова лазер» клиник шифохонасида малакали мутахассислар томонидан лазерли жарроҳлик амалиёти ўтказилади, деб хабар беради ЎзА.
Мазкур хусусий тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Солиев ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
«Ушбу лойиҳа 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли банк кредити ва 2 миллиард сўмлик ўз маблағларимиз ҳисобидан амалга оширилди. Тиббий ускуналарни Германия ва Буюк Британиядан келтирганмиз. Хизматларимиз Европа стандартларига тўла жавоб беради. Барча турдаги жарроҳлик амалиётлари тиғ теккизмасдан лазерли усулда амалга оширилади», — дейди клиника бош шифокори Эркин Ашуров.
40 нафар малакали мутахассислар меҳнат қилаётган муассасада хориж тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, яқинда 2 нафар шифокор Германияда малака оширишга жўнатилди.
Изоҳ (0)