• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилди (фото)

    Андижонда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбек халқининг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни олдидан вилоятдаги таълим муассасаларида адабий анжуман, хотира ва шеърият кечалари бўлиб ўтди. Айниқса, 26 апрель – шоир таваллуд топган кунда ўтказилган тадбирлар адабиёт байрамига айланди, дейилади хабарда.

    Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф хиёбонида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ижодкор ёшлар ҳамда адабиёт ихлосмандлари, республиканинг турли вилоятлари ҳамда қўшни Қирғизистондан келган меҳмонлар иштирок этди.

    Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, Усмон Азим ва бошқалар шоир хотирасини қадрлаш, шеъриятининг ўзига хос қирралари, ҳаёти, ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш хусусида гапирди.

    «Ўзбекистон Халқ шоири, марҳум Муҳаммад Юсуф бетакрор шеърлари билан юртдошларимиз қалбидан чуқур жой олган ижодкор эди. Эл-юрт муҳаббати, ҳурматига сазовор бўлиш ҳар бир ижодкорга ҳам насиб этавермайди. Муҳаммад Юсуф адабиётимизнинг ана шундай эҳтиром ва эътирофга эриша олган забардаст вакилларидан биридир», – дейди Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тадбирда Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Намангандаги Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари томонидан шоир ижодидан намуналар ўқилди.

    Тадбир иштирокчилари мактабда ташкил этилган «Муҳаммад Юсуф музейи» ва «Муҳаммад Юсуф издошлари» номли адабиёт тўгараги фаолияти билан танишди. Шунингдек, шоир ижодига бағишланган очиқ дарс ҳам меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хотира тадбирлари шоир туғилиб ўсган Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласида давом этди. Кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, оқсоқоллар шоир қабри ёнида қуръон тиловат қилди.

    Шоирнинг таваллуд куни ҳақиқий халқ, адабиёт сайлига айланиб кетди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари, республикамизнинг турли вилоятларидан устозлари ҳамроҳлигида ташриф буюрган ўқувчи ёшлар, адабиёт ихлосмандлари томонидан шоир қабрига гулдасталар қўйилди. Адиб яшаган хонадонда шеърият кечаси, мушоиралар ўтказилди.

    «Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилиш, унинг хотирасини ёд этиш учун бутун синфимиз билан келдик, – дейди Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиси Муаттар Маматкаримова. – Зеро, биз ёшларнинг шоирга бўлган ҳурматимиз жуда баланд, унинг шеърларини севиб ўқиймиз».

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тадбирларда қирғизистонлик бир гуруҳ ижодкорлар ҳам иштирок этиб, Муҳаммад Юсуф ижоди ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

    «Андижон вилояти ёзувчилар уюшмаси билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Андижонга келган эдик, – дейди Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси Жалолобод област бўлими раиси Самиддин Стамбеков. – Қарангки, ташрифимиз ўзбек халқининг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд санасига тўғри келди. Шоир ижодини ўқиганман, у ҳақида кўп эшитганман. Лекин бугунги тадбирлардан жуда ҳайратландим. Ўзбек халқи ўз шоирини шу қадар ардоқлашига ҳавасим келди».

    Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган тадбирлар Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида катта концерт дастури билан якунланди.

    27.04.2019, 13:00   Изоҳ (0)   30684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги «Утопия» тунги клубида ёнғин содир бўлди (фото+видео)

    27.04.2019, 12:40

    Шавкат Мирзиёев Нидерландия қиролига табрик йўллади

    27.04.2019, 12:05

    Зангиотада бир адвокат бир кунда 162 одамга хизмат кўрсатгани маълум бўлди

    27.04.2019, 11:50

    Шавкат Мирзиёев «Ипак йўли» бренди остида қўшма дастур ва маҳсулотларни илгари суришни таклиф этди

    27.04.2019, 11:35

    Шавкат Мирзиёев ЖАР президентига табрик йўллади

    27.04.2019, 11:06

    Ўзбекистон парламентининг илк раҳбари Шавкат Йўлдошев: Бизда Ислом Каримовнинг номи булғанмаганидан хурсанд бўламан (видео)

    27.04.2019, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.