Сергели туманида жойлашган «Утопия» тунги клубида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиларидан бири Александр Сучков хабар берди.
Хабарда айтилишича, клуб ходимлари ёнғинни ўчириш мақсадида томга чиқиб челаклаб сув қуйган, лекин бу натижа бермаган.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин етти дақиқада ўчирилган.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам машинаси ҳам етиб келган.
Изоҳ (0)