Россиянинг Приморье ўлкаси раҳбари Олег Кожемяко Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг рус тилидаги қўшиқларни ёқтиришини айтди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.
КХДР раҳбари «Катюша», «Рейд кечаси» ҳарбий қўшиқларини ва Алла Пугачёва ижросидаги «Миллион алвон атиргуллар» каби композицияларни ёқтириши қайд этилди. «Бу ашулаларни қўшниларимиз йиллар давомида севиб тинглаб ва куйлаб келган. Рус анъаналари ва қўшиқлари ҳақидаги билимлари бизни яқинлаштиради», — дейди Кожемяко.
24 апрель куни эрталаб Ким Чен Ин биринчи марта Россияга келди. Хасан станциясида уни мактаб ўқувчилари миллий нон билан сийлаб кутиб олишди, кейин эса Шимолий Корея раҳбари Владивостокка жўнаб кетди. 25 апрель куни у Россия президенти Владимир Путин билан биринчи расмий учрашув ўтказди. Кейинроқ, Россия Федерациясининг раҳбари ёрдамчиси Юрий Ушаков, икки давлат раҳбарлари аниқ шартномаларга эришмаганлигини маълум қилди.
26 апрель куни Ким Чен Ин ўз зирҳли поездида Россияни тарк этди. У ташриф якунида Путин билан фикр алмашиши «жуда мазмунли» бўлганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)