2018 йилда дунёдаги энг бахтли мамлакатлар рўйхатида Лотин Америкаси давлатлари етакчилик қилди. Дунёдаги энг бахтсиз мамлакат эса Африкадаги Чад давлати бўлди. Бу Американинг Gallup тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларидан маълум бўлди.
Тадқиқот дунёнинг 143 мамлакатларида ўтказилди. Саволлар социологлар билан мулоқот қилишдан олдинги кунларда респондентлар томонидан ҳис этилган ижобий ва салбий ҳис-туйғулар билан боғлиқ эди.
Улардан ўша куни бахт ёки бошқа ижобий ҳис-туйғуларни ҳис қилганми ёки йўқми, кулиш ёки табассум қилиш имконига эга бўлганлари ҳақида сўрашди.
Дунёнинг энг бахтли икки мамлакати Парагвай ва Панама бўлди — улар сўровноманинг 85 та пунктида «ижобий тажриба» индексини олди.
Улардан кейинг ўринларни Гватемала ва Мексика (84 балл), эль-Салвадор (83) эгаллади.
Изоҳ (0)