Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатни Европа билан тўғридан-тўғри боғлайдиган «Янги Ипак йўли» транспорт коридорини яратиш бўйича ташаббусни амалга оширишга ваъда берди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Хитой етакчиси бу ҳақда 26 апрель куни Пекинда, «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми очилишида айтиб ўтди. Си Цзиньпин транспорт йўналишини ривожлантиришда Хитой коррупцияга қарши буткул тоқатсизлик сиёсатига риоя қилишини таъкидлади.
Хитой пойтахтида бўлиб ўтаётган форумда деярли 40 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашмоқда.
Си Цзиньпин 2018 йилнинг 18 декабрида Хитойда коррупцияга қарши курашда «ишончли ғалаба»га эришилганини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)