АҚШда ўз эгаси бўлган фермерни ўлдириб қўйган баҳайбат қуш — казуар сотишга қарор қилинди, деб хабар берди «Вести.ru».
Воқеа апрель ойининг ўрталарида содир бўлган. Казуар унга овқат бермоқчи бўлган флоридалик 75 яшар фермер Марвин Ахосга ҳужум қилган. Фермер қоқилиб, йиқилиб тушган, қуш эса ўзининг оғир ва ўткир тирноқлари билан ташланган.
«Энди нафақат бу казуар, балки бошқа барча экзотик қушлар 27 апрель куни бўлиб ўтадиган аукционда сотилади», — дейилади хабарда.
Казуарлар Гиннес рекордлар китобига энг хавфли қуш сифатида киритилган. Уларнинг бўйи 2 метр, оғирлиги 60 килограмм, тирноқлари узунлиги эса 10 сантиметга боради. Кучли оёқлари билан қақшатқич зарба бериши мумкин.
Изоҳ (0)