Москва Басман суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати «К» бошқармасининг собиқ ходими Андрей Василевни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар беради Sputnik.
Василев тергов изоляторида камида 25 июнгача бўлади.
Бундан ташқари, бугун яна икки нафар полковник ҳибсга олинди. Улардан бири Дмитрий Фролов хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, бошқаси эса Кирилл Черкалин ҳозирги вақтда тизимда хизмат қилмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 2011 йилда хавфсизлик ходимлари Гляделкин фамилияли шахсни жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилишган.
Оқибатда Гляделкин компания устав капиталига тегишли бўлган улушни таъмагирларга бериб юборишга рози бўлади.
Етказилган зарар 490 миллион рублни ташкил қилди.
Шу билан бирга, ФХХ ходими Черкалин жуда кўп миқдорда пора олишда гумонланмоқда.
Изоҳ (0)