Қуролланган шахслар Shell Petroleum Development Company нефть компаниясининг икки ходимини ўғрирлаб, уларга ҳамроҳлик қилган икки полициячини ўлдириб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Воқеа 18 апрель куни Нигериянинг жанубида жойлашган Риверс штатида содир бўлган.
Қайд этилишича, икки нафар ходим қўшни Баелс штатидан расмий сафардан қайтаётган вақтда уларга қуролланган шахслар ҳужум қилган.
Изоҳ (0)