Россия президенти Владимир Путиннинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яккама-якка кўринишда бўлиб ўтган илк учрашуви икки соат давом этди, деб хабар берди «РБК».
Музокаралар Москва вақт билан соат 07:00 да Русский оролидаги Узоқ шарқ федерал университети кампусида бошланган.
Музокаралар бошида Россия президенти КХДР етакчисининг ташрифи томонларга Корея ярим оролидаги вазиятни қандай йўл ҳал қилиш мумкинлигини яхшироқ тушунишга ёрдам беришига ишонч билдирган.
Ўз навбатида Ким Чен Ин мазмунли музокаралар бўлиб ўтишига умид қилишини айтган.
Путин билан учрашуви Ким Чен Инга Россия президенти билан илк музокара бўлди. Путин эса Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари, Ким Чен Иннинг отаси билан уч марта учрашишга улгурган.
Изоҳ (0)