Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Владивостокдаги вокзалга етиб келган поезди юришда давом этаётганда махсус ўқитилган ходимлар томонидан тозалаб чиқилди. Ушбу ҳолат видеода муҳрланди, деб ёзади «Tvzvezda.ru»
Поезд перронга яқинлашаётганда ундан Ким Чен Иннинг бир неча тансоқчиси югуриб тушган. Улардан баъзилари поездга параллел равишда ҳаракатлана бошлаган, баъзилари эса ҳали тўхтамаган поезднинг Ким Чен Ин тушиши керак бўлган вагони эшиклари ва тутқичларини тозалашга тушиб кетган.
Ким Чен Ин 24 апрелда Россияга илк ташриф билан келди. Унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви 25 апрелга белгиланган.
Изоҳ (0)