Голливуд актрисаси Николь Кидман фарзандларига телефондан фойдаланишга рухсат бермайди, деб ёзади Vanity Fair.
Актрисанинг мусиқачи Кит Урбандан икки нафар қизи бор — ўн ёшли Сандэй Роуз ва саккиз ёшли Фэйс Маргарет. 51 ёшли юлдуз фарзандларига гаджет сотиб олмаслигини ва уларга ижтимоий тармоқдан фойдаланишга рухсат бермаслигини тан олган.
«Уларнинг телефонлари йўқ, Instagram’дан фойдаланишига ҳам рухсат бермайман. Мен маълум чегараларни сақлаб туришга ҳаракат қиламан», — деб таъкидлаган у.
Шунингдек, суратга олиш ишларида бўлганда ёки турмуш ўртоғининг гастрол сафарларида фарзандлари ва унинг репетиторини ҳам тез-тез ўзи билан бирга олиб боришини айтган.
Николь Кидман 1990 йилдан 2001 йилга қадар актёр Том Крузнинг рафиқаси бўлган. Уларнинг Коннер ва Изабелла Жейн исмли фарзандлари бор.
Изоҳ (0)