Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари аҳолисига Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ҳужжат Кремль сайтида жойлаштирилган ва расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Унга кўра, мазкур ҳудудларда доимий яшовчи шахслар Россия фуқаролигини олиш учун осонлаштирилган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Фуқароликни олиш бўйича мурожаат тақдим этилган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Изоҳ (0)