Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сохта ходимлари ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Фото: Бош прокуратура

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқоричирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда «А.Б.» МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, аслида «К.И.» МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. «М» кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларнинг сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилиб, ўзини «Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам» деб таништириб, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида Департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқаролардан юқоридаги каби ҳолатларга дуч келганда ёки номаълум шахслар ўзини Департамент ходими дея таништириб, таъмагирлик қилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли тун-у кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этиши сўраб қолинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар