Украинанинг сайланган президенти ва унинг жамоасига Владимир Путин билан яккама-якка кўришмасликни тавсия қилишди, деб хабар беради «Эхо Москви».
Бундай музокараларга АҚШ ва Буюк Британияни ҳам жалб қилиш керак, дейди Украина мудофаа вазирлиги собиқ ходими Иван Апаршин. У Путинга ишонмаслигини таъкидлади.
Апаршин Зеленскийга шунингдек, Донецк ва Луганск халқ республикалари раҳбарлари билан ҳам музокара ўтказмасликни маслаҳат берди.
Изоҳ (0)