Ким Чен Ин Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Россияга келди, деб хабар берди «Эхо Москви».
КХДР етакчисининг поезди 23 апрель куни тунда чегарани кесиб ўтган.
Бугун, 24 апрель куни Ким Чен Ин Владивосток шаҳрига келади. Бу ерда махсус хавфсизлик чоралари қўлланилган. У эртага, 25 апрель куни Владимир Путин билан учрашади. Президентлар икки томонлама муносабатлар ва ядровий қуролсизлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)