Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент ИБББ томонидан 1975 йилда туғилган Рустамбек Каримов ва 1971 йилда туғилган Тўлқин Астановга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Мазкур материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХ тергов бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада Р.Каримов ва Т.Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида мамлакатда фаолияти та’қиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланди.

Р.Каримов ва Т.Астановнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар