23 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. Nexia машинасини Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Камаз русумли юк машинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, оқибатда Nexia йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Nexia’нинг қолган йўловчилари С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С. касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай чақалоқ вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)