Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Nur Otan партияси навбатдан ташқари йиғилишида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кўзига ёш келди, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Нурсултон Назарбоев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Nur Otan партиясидан Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди.

Тўқаев номзодини 623 делегатлар қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди.

Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев бажариб туради.

Тўқаев ўз мурожаатида Қозоғистонда шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар