Nur Otan партияси навбатдан ташқари йиғилишида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кўзига ёш келди, деб ёзади Sputnik.
Нурсултон Назарбоев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Nur Otan партиясидан Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди.
Тўқаев номзодини 623 делегатлар қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев бажариб туради.
Тўқаев ўз мурожаатида Қозоғистонда шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)