22 апрель куни Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг Корея ишчи партияси марказий қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган синглиси Ким Ё Чжон Владивостокка келган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабарда айтилишича, у Россия ва КХДР саммитига сўнгги тайёргарликни якунига етказиш мақсадида келган.
Ким Ё Чжон у ерда ундан аввалроқ келган давлат котиби Ким Чхан Сон билан учрашган.
Қайд этилишича, КХДР раҳбарининг Россияга ташрифи Владимир Путиннинг таклифига биноан ўтказилади. Саммитнинг ўтказилиши вақти ва жойи маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)