Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга тақдим қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарда айтилишича, муфтий Усмонхон Алимов Президент томонидан ислом дини қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларга мос равишда миллий ассоциация раҳбари томонидан масжид-мадрасалардаги қадимий битикларни тадқиқ этиш ва халққа етказишда катта ишлар қилинганини алоҳида қайд этган.
Хусусан, Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук экани, у Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонасига жойлаштирилишини билдириб ўтган.
Муфтий, шунингдек, қадимий қўлёзма асарларини мамлакатга олиб келишда диний идора ва уламолар ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)