Суриянинг Тартус порти Россияга 49 йилга ижарага берилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Башар Асад билан учрашувдан сўнг Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Биз бу масалада жуда яхши илгариладик ва ҳафта давомида шартнома имзоланишига умид қиламиз. Тартус порти 49 йил мобайнида Россия бизнеси фойдаланишига ўтади», — деди Юрий Борисов.
Борисовнинг айтишича, мазкур қадам Москва ва Дамашқ ўртасида ўзаро товар алмашиниши ҳажми ортишига сабаб бўлади ҳамда биринчи галда Сурия иқтисодиёти фойдасига ишлайди.
Маълумот учун, Тартус Суриянинг Ўрта ер денгизидаги икки асосий портидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)