Шри-Ланкада камида 215 кишининг умрига зомин бўлган кетма-кет портлашларда гумонланиб, 13 киши қўлга олинди, деб ёзади «Газета.ru».
Улар маҳаллий аҳоли вакиллари ёки чет элдан келганлар эканлиги номаълум.
Шунингдек, полиция ходимлари портлашлар ташкилотчилари ҳаракатлангани ва портловчи моддалар ташилгани тахмин қилинаётган юк машинасини ҳам топди.
Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланкада бир кунда 8 та портлаш юз берди.
Изоҳ (0)