Мексиканинг Веракрус штатидаги Минатитлан шаҳридаги барда юз берган отишмада 13 киши ўлдирилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Штат ҳукумати вакилига кўра, номаълум шахслар шаҳар жануби-шарқида жойлашган барда кечки пайт ўт очган. Улар бу ерга бар эгасини қидириб келгани айтилмоқда.
Ҳужум оилавий байрам чоғида амалга оширилган. Отишма оқибатида 7 нафар эркак, 5 нафар аёл ва бир нафар бола ҳалок бўлган. Яна 4 киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)