Шри-Ланкада портлашга алоқадорликда гумонланиб, ети киши ушланди, деб ёзади «Газета.ru» мамлакат иқтисодий ислоҳотлар ва давлат тақсимоти вазири Харша де Силвага таяниб.
Унинг сўзларига кўра, бу одамлар мамлакатда эрталаб юз берган ҳужумлар сабабли қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланкада бир кунда 8 та портлаш юз берди. Қурбонлар сони 200 кишидан ошди, яраланганлар 500 кишини ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Шри-Ланкадаги портлашларда 35 нафар хорижлик фуқаро ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)