Шри-Ланканинг халқаро аэропорти яқинида қўлбола портлаш мосламаси топилди ва зарарсизлантирилди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Маҳаллий матбуотга кўра, шубҳали халта йўл устида топилган. Куни кеча оролда саккизта портлаш рўй берган. Ҳужумлар Пасха хизматлари давомида меҳмонхоналар ва черковларда, бир нечта шаҳарларда, жумладан пойтахт Коломбо шаҳрида содир бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 262 нафарга етган, 500 киши тан жароҳати олган. Қурбонлар орасида чет элликлар ҳам бор.
Изоҳ (0)