Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Владимир Зеленскийни Украина президентлигига сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Владимир Зеленскийга Украинани тиклашга қаратилган эзгу ишларига, агарда шундай ният пайдо бўлса, украин ва рус халқларини бирлаштиришида омад тилайман», — деган Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида.
Шунингдек, Зеленский Порошенкодан катта устунликка — ҳатто мухолифатчи характерга эга бўлса ҳам, ишонч мандатига эгалигини ва Россияни энг яқин қўшниси деб анлаш имконияти борлигини таъкидлаган.
Рамзан Қодиров Украинга қийинчиликка учраган пайтда Россия ёрдам қўлини узатадиган биринчи мамлакат бўлишига ишонч билдирган.
Изоҳ (0)