Украинанинг амалдаги етакчиси Пётр Порошенко овозлар ҳисоблаб бўлгунга қадар президентлик сайловидаги мағлубиятини тан олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Украинанинг янги президентида ўта кучли мухолифат бўлади. Бироқ бундан мамлакатимиз фақат ютади», — деди Порошенко ва бу билан ўзи ҳамда жамоаси сиёсатдан йироқлашмаслигига шама қилди.
Порошенко Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилган ва уни ғалаба билан табриклаган. Экзит-пол натижаларига кўра, Зеленский сайловчиларнинг 73,2, Порошенко эса 25,3 фоиз овозини тўплаган.
Изоҳ (0)