22 апрель, душанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
Эркаклар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган -56 кг вазн тоифаси вакили Миразизбек Мирзаҳалилов таиландлик Чатчаи Будте билан жанг қилди. Мазкур жангда Миразизбек рақибини очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, мусобақанинг ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.
Аввалроқ -49 кг вазн тоифаси вакили Нодиржон Мирзааҳмедов лаослик боксчи Хампхоуван Хамсатоне устидан ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)