22 апрель куни Токио прокуратураси Renault—Nissan—Mitsubishi автомобиль альянсининг собиқ раҳбари Карлос Гонга Nissan концерни маблағларини қонунга хилоф равишда талон-торож қилганлик айблови қўйилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қайд этилишича, Гон маблағларни Уммондаги енгил автомобиль сотадиган фирма номига миллионлаб доллар пулни ўтказиш йўли билан ўғирлаган бўлиши мумкин.
Душанба куни суд томонидан тайинланган Карлос Гоннинг қамоқ муддати тугайди. Илгари унга Nissan маблағларини ноқонуний ишлатиш бўйича учта айблов қўйилган эди.
Янги айблов Гонни қамоқхонада сақлаб қолиш имконини беради, бироқ собиқ менежернинг адвокатлари судга уни дарҳол гаровга қўйиб юборишни талаб қиладиган даъво қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)