Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги қуролли тўқнашувлар оқибатида 254 нафар киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Жҳаон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, 1200 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Триполидаги зиддият ой бошида кескинлашди.
Ливия миллий армиясининг Халифа Хафтар қўмондонлигидаги бир қисми пойтахтга ҳужум қилишни бошлади. Мана шу вақт мобайнида Триполининг турли ҳудудларида отишмалар юз бермоқда.
Изоҳ (0)