2019 йилнинг 11—12 апрель кунлари Астрахань давлат тиббиёт университетида «Шошилинч ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича ўтказилган Халқаро олимпиадада Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаларидан иборат жамоа фахрли биринчи ўринни қўлга киритди, бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Telegram-канали хабар қилади.
Халқаро олимпиада 4 босқичда: юрак ва ўпка реанимацияси, трахея интубацияси, лапораскопик жарроҳликнинг амалий кўникмалари ва шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам шартларида ўтказилди.
Филиал доцентлари З. Жуманиёзова ва В. Раҳмоновалар раҳбарлигида талабалар Анварбек Исмоилов, Адҳамбек Асқаров, Музаффар Исмоилов, Андрей Ким ҳамда Руслан Жумабоевлар олимпиада тенгсиз деб топилди.
Изоҳ (0)