Шри-Ланкадаги портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлардан камида 35 нафари хорижлик фуқаролар. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакили маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Қурбонлар орасида АҚШ, Буюк Британия ва Нидерландия фуқаролари борлиги билдирилмоқда.
Мамлакатда 21 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 18.00 дан 22 апрель соат 6.00 гача комендантлик соати жорий этилади. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар вақтинчалик блокировка қилинган.
Шри-Ланкада 22 ва 23 апрель иш кунлари бўлмаслиги эълон қилинган.
Изоҳ (0)