21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги жанглари ўтказилмоқда.
-69 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Ботуров нимчорак финал босқичида эронлик Сажжар Козимзодапоштирига қарши рингга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматовнинг бутанлик рақибини мағлуб этганлиги ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)