Оқ Уйда АҚШда виза муддати ўтиб кетгандан кейин ҳам фуқаролари ноқонуний равишда қолаётган давлатларга нисбатан виза сиёсатини кучайтириш масаласини муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
The Wall Street Journal газетаси фуқаролари АҚШга бизнес ва сайёҳлик визасини (B1/B2 тоифали) олиб, муддатидан ортиқ қолиб кетаётган давлатларга чекловлар қўйиш мумкин бўлган материал эълон қилган.
Ушбу давлатлар учун улар АҚШда фуқароларининг қолиш муддатини қисқартириш ва АҚШ визаларини олиш жараёнини мураккаблаштириш, шунингдек, тўловларнинг нархини ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Politico нашрининг ёзишича, янги қонунлар президент фармони билан жорий қилиниши мумкин.
АҚШ Ички хавфсизлик департаментининг 2017 йилги статистикасига кўра, АҚШда қолиш шартларининг 0,35 фоизи АҚШга визасиз келиш тизимига эга давлат фуқаролари томонидан бузилган.
АҚШга кириш учун виза талаб қилинадиган давлатларда эса бу кўрсаткич 1,86 фоизни ташкил этган.
Алмашинув дастури бўйича келган талабалар ва хорижликлар учун бу кўрсаткич 3,73 фоиз.
2017 йилги АҚШда виза тартибини бузган МДҲ давларининг фоиздаги кўрсаткичи:
- 1,72% — Россия,
- 4,01% — Беларусь,
- 2,4% — Украина,
- 2,92% — Молдова,
- 7,62% — Озарбайжон,
- 4,6% — Арманистон,
- 10,72% — Грузия,
- 3,27% — Қозоғистон,
- 3,20% — Қирғизистон,
- 9,10% — Туркманистон,
- 6,68% — Ўзбекистон.
Изоҳ (0)