Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германиянинг MICROBOX CmbH компанияси томонидан ишлаб чиқилган HICH-END V-SKANER LIZARD A2 қурилмаси Самарқанд шаҳар ФҲДЁ органларига электрон архивни шакллантириш учун фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида «Дарё»га вилоят Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Давлат хизматлари агентлиги

Фото: Самарқанд вилояти Давлат хизматлари агентлиги

2022 йилнинг 1 январига қадар ушбу махсус электрон қурилма Самарқанд вилоятидаги барча ФҲДЁ органларига ўрнатилиб, «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизими шакллантирилади. Шунингдек, ушбу қурилма билан ишлайдиган архивариус лавозимлари жорий этилади.

Фото: Самарқанд вилояти Давлат хизматлари агентлиги

Фото: Самарқанд вилояти Давлат хизматлари агентлиги

Ушбу қурилма орқали барча ФҲДЁ органларида аҳолига тезкор равишда ФҲДЁ архив маълумотномалари ва ахборотни олиш имкониятини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архиви шакллантирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар