• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Аллоҳга ширк бўлган амаллар давом этаётганидан ташвиш билдирди

    Шу кунларда Бухоро вилоятининг Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги қуриган дарахтни муқаддас санаб, уни тавоф қилиш ва ундан ҳожатини сўраш каби ширк амаллар акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётгани кузатилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан зиёратгоҳлардаги ширк амаллардан сақланиш борасида аниқ кўрсатма ва фатволар эълон қилинган, деб хабар беради идора матбуот хизмати.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

    Дарҳақиқат, Ислом – тавҳидга асосланган дин. Аллоҳ таолонинг ягоналигига, барча яхшилик ва ёмонлик фақат Унинг иродаси билан бўлишига имон келтириш имоннинг асосий шарти ҳисобланади.

    Мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

    «...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!» (Каҳф, 110).

    Аллоҳ таоло ҳожатни ёлғиз Ўзидан сўраш кераклигини ана шу ва бошқа кўплаб ояти карималарида очиқ-ойдин маълум қилган. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У зотнинг меросхўрлари бўлган уламолар инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Афсуски, кўп йиллардан бери айрим кишилар билимсизлиги дейсизми, жоҳиллиги сабаб бўлибми, Бухоро вилоятининг Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳи ҳудудидаги қуриган дарахтни муқаддас санаб, уни тавоф қилиш ва ундан ҳожатини сўраш каби ширк амалларни қилиб келмоқдалар.

    Қуръони каримда:

    «Албатта, Аллоҳ ўзига (бирор нарса) шерик қилинишини кечирмайди. Бундан ўзга (гуноҳлар)ни (Ўзи) хоҳлаган кишилар учун кечиргай. Кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у (тўғри йўлдан) жуда узоққа адашибди» (Нисо, 116).

    Бугунги кунда кўплаб зиёратгоҳларда ана шундай бидъат ва ширк амалларига кўзингиз тушади. У ерлардаги нарса ва буюмлардан фарзанд, бахт, бойлик ва ҳоказоларни сўраш нодонлик ва улкан гуноҳдир.

    Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги қадимий дарахт ҳам инсонларнинг йўлдан озишларига, ширк амалларга қўл уришларига сабаб бўлмоқда. Зиёратга келганлар ўша дарахтни силаб, юз-кўзларини суртиб, атрофини айланиб, турли нарсаларни сўрашаётгани кузатилмоқда. Ахир аллақачон қуриб қолган, биттагина барг чиқаришга ҳам мажоли етмаётган дарахт инсонга қандай қилиб фойда келтириши мумкин?!

    Бундан бир неча йил аввал мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги ҳақида»ги фатвоси ҳам эълон қилинган ҳамда тушунтириш ишларини олиб борилган эди. Шунингдек, зиёратгоҳларга Ислом ақидаси ва шариатида кўрсатилган зиёрат қилиш одоблари ҳақида лавҳалар қўйилган эди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Аллоҳ таолога ширк бўлган бундай амалларнинг давом этаётганидан жиддий ташвишда. Негаки, Аллоҳ таолони қўйиб, дарахтдан ҳожат истаган банда Аллоҳ таолонинг қаҳрини келтиради. Натижада ҳожати раво бўлиш у ёқда турсин, боши ташвишу ғамдан, мусибату балолардан чиқмай қолади. Диний идора уламолари ана шундан хавотирга тушиб зиёратчилардан ушбу ширк амални қилмаслик ҳамда зиёратгоҳ масъулларидан ушбу қадимий дарахт ҳақида тўғри тушунча беришни жорий этди.

    Бугунги кунга келиб, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги мазкур қуриган дарахт атрофида бирмунча тартиб ўрнатилди. Жумладан, имом-хатиблар жалб этилиб, келган зиёратчиларга у қадимий қуриган дарахт экани, кимда-ким ундан бирор нарса сўраса, айланса ширк бўлиши ҳақида маълумотлар бериб турибдилар.

    Аммо ушбу дарахтдан мадад сўраш ягона ҳодиса эмас, юртдошларимиз Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги дарахтдан, Тошкент вилоятидаги Кумушкон санаторияси тепасидаги садақайрағочдан, Самарқанд вилоятининг Чўнқаймиш қишлоғидаги чинор дарахтидан ҳам ҳожат сўрашдек ширк амалларни одат қилганлар.

    Баъзи кишиларнинг ҳамма нарсага етган ақллари нега шунга қолганда оқсайди ҳайрон қолади одам: тагини юмшатиб сув қўйсангиз, ўсадиган; касалланса, дори сепсангиз тузаладиган; сув қўймасангиз қуриб қоладиган ёхуд сизнинг қаровингизга муҳтож бир дарахт сизга бойликни қаердан олиб келади. Ундан фарзанд сўраш-ку ақлга сиғмайдиган даражадаги таажжубли ҳолат.

    «Мусулмон одам нимаики ҳожати бўлса, барчасини фақат ва фақат Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Бандани асровчи ҳам, унга бойлик, фарзанд неъмати ва бошқа нарсаларни берувчи ҳам фақат Ҳақ таолонинг ўзидир!», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

    20.04.2019, 13:50   Изоҳ (0)   101722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Самарқанд — Тошкент» шаҳарлараро автобус қатнови йўлга қўйилди

    20.04.2019, 13:30

    ТАТУ Корея электроникалар технология институти билан бирга ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини ривожлантиради 

    20.04.2019, 13:10

    Ўзбекистонда халқни қийнаётган ташкилотлар қайси?

    20.04.2019, 12:50

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея Энергетика вазирлари ҳамкорликдаги лойиҳаларни муҳокама қилди

    20.04.2019, 12:30

    Халқ таълими вазири: Мактаблар ҳамма учун текин ёрдамчи бўлиб қолган эди

    20.04.2019, 11:50

    Шерзод Шерматов: Фарзандининг келажагини ўйлайдиган ота-она унинг таълими учун маблағни аяши керак эмас

    20.04.2019, 11:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.