19 апрель куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея президенти Мун Чже Инни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати тантанали маросимдан фотожамланмани тақдим этди.
Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Маросимда Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмий делегацияси аъзолари, Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.
Изоҳ (0)