«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчиларни аниқлаб олди.
AS’нинг хабар беришича, франциялик мутахассис келаси мавсумда «Қироллик клуби» таркибида кўришни истамаётган футболчилари рўйхатини клуб раҳбариятига тақдим этди.
Мазкур рўйхатдан ярим ҳимоячи Гарет Бэйл, Дани Себальос ва Маркос Льоренте, ҳамда ҳужумчи Мариано Диас ўрин эгаллади.
Шу билан бирга Зидан Браим Диас хизматидан ҳам фойдаланмоқчи эмас. У бирор бир клубга ижара асосида бериб юборилади.
Бундан ташқари ҳимоячи Марсело ҳамда ярим ҳимоячилар Тони Кроос ва Исконинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. «Реал» ушбу футболчиларга тушадиган трансфер таклифларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)