17 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг навбатдаги 2 та жавоб учрашуви ўтказилади.
Кунннинг дастлабки ўйинида Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» жамоаси сафарда Португалиянинг «Порту» клубига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар мусобақа 1/4 финалининг илк ўйинида «Энфилд»да «Порту» дарвозасига жавобсиз 2 та тўп киритганди (2:0).
Шу куни Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» ўз майдонида Англиянинг бошқа бир жамоаси «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, «манкунианлар» мазкур босқичнинг дастлабки ўйинида меҳмонда «шпорлар»га кичик ҳисобда мағлуб бўлганди (0:1).
ЕЧЛ
1/4 финал баҳслари
17 апрель, чоршанба
«Порту»—«Ливерпуль» 00:00 (0:2)
«Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» 00:00 (0:1)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)