Ижтимоий тармоқларда Cobalt автомобили «Ўзбекистон темир йўллари» поезди ҳаракатланаётган йўлни кесиб ўтгани акс этган видео тарқалди.
Поезд ҳаракатидан олдин автомобиль йўли беркилганини кўрган ҳайдовчи шлагбаум ёнидан айланиб, поезд йўлини кесиб ўтган. Видеода сигнал чалиб келаётган поезд бир сониядан кейин ўша йўлдан ўтганини кўриш мумкин.
Воқеа қаерда рўй бергани ҳозирча маълум эмас. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳали бу видеога муносабат билдирмади.
Изоҳ (0)