«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари наркотик моддаларни яширин равишда олиб киришга уринган шахсни фош қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Пойтахт аэропортида «Деҳли—Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бири С.Н.нинг багажи белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, юклар орасидаги плиткали шоколад божхоначилар диққатини тортди.
Гап шундаки, гашиш гиёҳвандлик моддасининг ранги ва кўриниши шоколадга ўхшашлиги боис, ушбу шахс божхона ходимлари кўзини шамғалат қилиб, бўлакланган плиткали шоколадлар орасига бир бўлак гашишни ҳам жойлаштириб, олиб ўтишга уринган экан. Унинг оғирлиги 2,52 граммни ташкил қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)