Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Чимкент шаҳар ўзбек драма театри ижодий жамоаси 16 апрель куни Гулистонда Собит Дўсановнинг «Қашқир улиган тунда» драмасини ўзбекистонлик томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

— Ҳаётий воқеа асосида ёзилган мазкур асар қардош ўзбек саҳнасида қўйилганидан бошимиз осмонга етди, — дейди театр директори Икром Ҳошимжонов. — Спектаклдан сўнг узоқ давом этган олқишларни эса ижодий ишимизга берилган катта эътироф деб қабул қилдик.

Театрнинг Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида бошлаган гастрол сафари Жиззах вилоятида давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар