Алишер Навоий номидаги кино саройида Тожикистон киноси кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.
Тадбирни «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ва Тожикистон Республикаси «Тожикфильм» киностудияси директори ўринбосари Толиб Раҳматуллаевлар очиб берди.
Сўнг кино ихлосмандларига ёш кинорежиссёр Далер Раҳматовнинг «Сафар хаёллари» бадиий фильми намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон киноси кунлари икки кун давом этади. Тадбир давомида «Маймуннинг туши», «Теснина» ва «Такси» бадиий фильмлари намойиш этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)