Британиялик қизиқчи Ян Когнито Бистер шаҳридаги барлардан бирида чиқиш қилаётган вақтда вафот этди, деб ёзади «РИА Новости».
«Тасаввур қилинг, мен инсультга учрадим ва ўзимга келганимда валлий тилида гапиришни бошладим», — деб ҳазил қилган Когнито.
Бир неча дақиқа ўтгач эса артистнинг тоби қочиб, ўтириб олган. Томошабинлар унинг бу ҳаракатини намойишнинг бир қисми деб қабул қилган.
Кейин эса тез ёрдам чақиртирилган, бироқ етиб келган тиббиёт ходимлари унинг оламдан ўтганини қайд этди.
Time Оuт версияси бўйича 1999 йилда энг яхши стендап-комик деб топилган Когнито 60 ёшида юрак хуружидан вафот этди.
Изоҳ (0)