Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С. заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишнинг янги усулини ўйлаб топди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси «Дарё»га маълум қилди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси «Шовот» чегара божхона пости ходимлари томонидан заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатларга ўз вақтида чек қўймоқда.
Хусусан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С. заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишнинг янги усулини ўйлаб топди.
Ушбу шахс устма-уст кийган кийимлари орасига целлофан пакетга ўраб тикиб қўйилган, божхона назоратидан яширилган ҳамда декларацияланмаган умумий оғирлиги 263,47 грамм бўлган кумуш металлдан ясалган заргарлик буюмларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)