«Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизматининг ташаббуси билан ОАВ ходимларига Наманган Синов ва сертификатлаштириш марказига медиа-тур ташкил этилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Унда марказнинг вилоят корхоналарига сифат менежменти тизимларини жорий этиши, метрология, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш ва маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш юзасидан таҳлилий янгиликлар тақдимоти бўлиб ўтган.
Таъкидланишича, жорий йил биринчи чорагида 36,676 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқсизлиги аниқланган.
Медиа-тур иштирокчилари, шунингдек, вилоятдаги бир неча ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлиб, уларнинг марказ билан амалий ҳамкорликдаги ишлари билан яқиндан танишди.
Хабарда айтилишича, бундай медиа-турлар бошқа марказларда ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)